Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан "Ziyo ulash" акцияси доирасида Мирзо Улуғбек туманидаги “Нодирабегим” маҳалласида кутубхона фаолияти ташкил қилинди.
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, хусусан, уларни ватанпарварлик ва қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялаш мақсадида, Марказ томонидан маҳалла кутубхонасига Президент асарлари, ўзбек адабиёти дурдоналари, жаҳон адабиёти, ҳуқуқий ва болалар адабиётига оид 50 дан ортиқ китоблар ҳадя қилинди.
Кутубхонада аҳоли, айниқса, ёшлар бўш вақтини унумли ўтказиш учун барча шароитлар яратилди.