Хабарингиз бор, бундан уч ой олдин Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳузуридаги DSc.07/27.02.2020.Yu.108.01 рақамли Илмий кенгашда Сулайманов Одилжон Раббимович “12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ” ихтисослиги бўйича “Суд ҳокимияти мустақиллигига оид халқаро-ҳуқуқий стандартларни имплементация қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари” мавзусидаги юридик фанлар доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациясининг ҳимояси ўтказилган эди.
Бугун, Марказда Олий аттестация комиссиясининг 2021 йил 31 мартдаги 295/1-сон байённомаси ва Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳузуридаги Илмий кенгашининг қарорига асосан О.Р.Сулаймановга юридик фанлар доктори (DSc) дипломи топширилди.