+998 71 200 02 35

ЮРИСТЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИ ВА ИИВ МАЛАКА ОШИРИШ ИНСТИТУТИ ЎРТАСИДАГИ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧЛАРИ

17.10.2022 2626

2022 йил 17 октябрь куни Юристлар малакасини ошириш марказида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти раҳбарияти ва масъул ходимлари учун “Юристлар малакасини ошириш маркази фаолияти: муаммо ва ечимлар” мавзусида ўқув –семинар ташкил қилинди.

Ўқув семинарида ИИВ Малака ошириш институтининг раҳбарлари ва масъул ходимлари ҳамда Марказ профессор-ўқитувчилари ва ходимлари иштирок этдилар.

Семинарда Марказ директори Ш.Рабиев Юристлар малакасини ошириш марказининг фаолияти ва такомиллаштириш истиқболлари, фаолиятни ислоҳ қилиш ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида гапириб ўтди.

Шунингдек, Адлия органлари ва муассасалари ходимларининг узлуксиз касбий ривожлантиришга қаратилган “Узлуксиз касбий ривожланириш платформаси”, Узлуксиз касбий ривожланириш платформаси”, унинг мақсади ва вазифалари ҳамда имкониятлари бўйича батафсил маълумот берди.

Ўқув-семинари давомида иштирокчиларга Марказнинг тузилмаси ва таркибий бўлинмаларнинг иш фаолияти таништирилди.

Институтнинг кафедралари ва тегишли бўлимларига ўқув жараёнини, шу жумладан, масофавий таълим ва тўлов-шартнома асосида ўқишларни, илмий-тадқиқот ва ноширлик фаолияти, Ахборот-ресурс марказлари фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича методик тавсиялар берилди.

Ўқув-семинари якунида Малака ошириш институти ва Юристлар малакасини ошириш маркази ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш бўйича Йўл харитаси имзоланди.

Институт ва Марказнинг турдош таркибий тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлик фаолияти масалалари келишиб олинди.