Илмий кенгаш йиғилишида Марказда 2022 йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлар ҳамда мавжуд муаммоли масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Танқидий руҳда ўтган мажлис якунига кўра Марказда юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, сифатли таълим дастурларини ишлаб чиқиш, таълим жараёнига малакали амалиётчи мутахассисларни кенг жалб қилиш, электрон таълим платформалари асосида ўқишларни самарали ташкил қилиш, халқаро ҳамкорлик йўналишидаги ишлар ва сифатли ўқув контентларини тайёрлаш билан боғлиқ масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.