Марказда «Байроғим - фахрим» номли акция эълон қилинди. Акция доирасида тажрибали профессор-ўқитувчиларимиз томонидан давлат органлари ва ташкилотларига чиққан ҳолда байрам тадбирларида иштирок этилиб, ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ТЎҒРИСИДА Қонуннинг мазмун моҳияти юзасидан батафсил тушунтиришлар берилмоқда.
Акция доирасида дастлабки тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари масъул ходимлари учун ўтказилди.
Унда Марказ катта ўқитувчиси З.Рахманов ҳамда бўлим бошлиғи Ш.Эргашевалар иштирок этишди.