+998 71 200 02 35

ЮРИДИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР

01.03.2023 1928

Жорий йилнинг 1 март куни Юристлар малакасини ошириш марказида «ЮРИДИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР» мавзусидаги илмий-амалий конференция ўтказилди.

Унда давлат органлари ва ташкилотларига профессионал юридик хизмат кўрсатишга қаратилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашдаги ҳамда юридик хизмат кўрсатиш истиқболлари ва марказлар фаолиятини такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинди.