Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамда ЮНИCEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилди.
Учрашувдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва ЮНИСEФнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси ўртасида 2024–2025-йилларга мўлжалланган иш режасининг Марказга тегишли бандларини биргаликда амалга оширилиши юзасидан музокара олиб боришдан иборат.
Тадбирда Юристлар малакасини ошириш маркази директори Й.Канязов, Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Ш.Абдуллаева, бош мутахассис О.Исматов ҳамда ЮНИСEФнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси вакиллари А.Людеке ва С.Ахаевалар иштирок этишди.
Томонлар истиқболдаги қўшма тадбирлар, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ушбу соҳада фаолият юритувчи юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнини янада ривожлантириш бўйича келишиб олишди.