Юристлар малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувчи ва ходимлари учун "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида ўқув машғулоти ўтказилди.
Машғулот Мирзо Улуғбек тумани Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Катта инспектори Бобуржон Абдижабборов томонидан олиб борилди.
Унда иш ўринларида келиб чиқиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш чоралари ва ёнғин ўчириш мосламаларининг ишлатилиши тартиби бўйича тушунтиришлар берилди.
Маълумот учун: юртимиз бўйлаб фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича 15 ноябрдан 15 декабрга қадар "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" эълон қилинган.