+998 71 200 02 35

Япониялик ҳамкорлар билан ўзаро самимий ва конструктив руҳда музокара бўлиб ўтди.

19.07.2021 2973

2021 йил 19-июл куни Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ва Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги елчихонаси кўмагида Япония Aдлия вазирлиги илмий-тадқиқот институти ўртасида видеоконференцалоқа форматида музокаралар ўтказилди. 

Учрашув аввалида Марказ директори вазифасини бажарувчи Aборжон Отажонов иштирокчиларга қутлов сўзи билан мурожаат қилди. У учрашувни ўтказишда ташаббус кўрсатганлиги учун институт вакилларига миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасидаги ҳамкорлик барча стратегик соҳаларда жадал кенгайиб бораётганини таъкидлади. Кейин йиғилганларни Марказ фаолияти билан таништирди.

Япония Aдлия вазирлиги илмий-тадқиқот институти Халқаро ҳамкорлик бўлими ходими Шожи хоним, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси ва Япония ҳуқуқшунослари ўртасида фикр алмашишга кўмаклашиши мумкин бўлган Марказ ва Институт ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, у Марказ ва Институт ўртасида диалогни ўрнатиш жараёнида Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги елчихонасининг ролини таъкидлади.

Учрашув давомида томонлар Марказ ва институт ўртасида 2021-2022 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури доирасида ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўналишларини муҳокама қилдилар. Марказ қуйидаги соҳаларда ҳамкорликни амалга оширишни таклиф қилди: инсон ҳуқуқлари, халқаро ҳуқуқ, фуқаролик, меҳнат, жиноят ва оила қонунчилиги, шунингдек коррупция ва миграцияга қарши курашиш масалалари.

Томонлар ўзаро мақбул қарорга келишди - дастлабки босқичда медитация соҳасида ҳамкорликни бошлаш, сўнгра бошқа мавзулар бўйича келишиш орқали ўзаро таъсир доираларини кенгайтиришни лозим топдилар. Бундан ташқари, томонлар институт ва Марказ профессор-ўқитувчиларининг мақолаларини даврий нашрларда нашр етиш учун алмашиш мақсадга мувофиқ деган хулосага келишдилар. 

Томонлар, шунингдек, Марказ ва Институт делегациялари учун ўзаро ташрифларни ташкил етиш имкониятларини муҳокама қилдилар; марказ ва институт профессор-ўқитувчиларини ўзаро маърузалар ташкил етиш жараёнига жалб қилиш; қўшма илмий конференциялар, семинарлар, давра суҳбатларини ўтказиш; ҳуқуқий адабиётлар ва бошқа материаллар билан алмашиш имкониятини яратиш масалалари келишиб олинди.