+998 71 200 02 35

Япония давлатида малака ошириш амалиёти бошланди

20.11.2023 1439

Жорий йилнинг 17-24 ноябрь кунлари Ўзбекистон нотариуслари ва Марказ ходимларидан ташкил топган тингловчилар учун Япония давлатида малака ошириш амалиёти ташкил этилди.

Мазкур ўқув сафарида 23 нафардан иборат нотариуслар делегацияси Япония давлатига юборилди. Гуруҳ раҳбари сифатида Юристлар малакасини ошириш маркази директор ўринбосари Кенжа Исламов кузатиб бормоқда.

Ушбу тадбирни ташкил этишдан мақсад - Марказнинг илмий академик алоқаларини кенгайтириш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш ҳамда ходимларнинг малакасини оширишни амалга оширишдан иборат.

Ташриф давомида Япония адлия ва нотариат тизими билан яқиндан танишиш, Япония нотариуслари билан тажриба алмашиш, Япония Адлия вазирлиги ҳузуридаги илмий-тадқиқот ва таълим институти етакчи ўқитувчиларининг маърузаларини ўтказиш, Институт фаолияти ва ходимлари билан учрашиш, Япония Адлия вазирлигига, Япония нотариуслар Миллий Ассоциасиясига ва нотариал идорага ташрифлар режалаштирилган.

Маълумот учун - жорий йилнинг 18 май куни “Tashkent Law Spring”III  халқаро юридик форуми доирасида Юристлар малакасини ошириш маркази ва Япония Адлия вазирлигининг илмий-тадқиқот ва таълим институти ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган "Ҳамкорлик дастури"ни имзоланиш маросими бўлиб ўтди.