Юристлар малакасини ошириш маркази ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан "Ҳудудий адлия органлари фаолиятини самарадорлигини 2023 йил якунлари бўйича баҳолаш натижалари" таҳлилидан келиб чиқиб, паст кўрсаткичларга йўл қўйилган соҳалар бўйича ходимларнинг малакасини ошириш мақсадида алоҳида ўқув дастурлари асосида сайёр қисқа муддатли курсларни ташкил этишни йўлга қўйилди.
Жорий йилда ўтказилган дастлабки курсимиз "Моддий хусусиятга эга бўлган даъво аризаларини тайёрлаш, судларга киритиш ва қаноатлантирилишини таъминлаш асослари"га бағишланди. Машғулотлар ЮМОМ малакали ўқитувчиси ва тажрибали амалиётчи М.Саидов томонидан олиб борилди.
Унда бошқарма ва туман адлия бўлимларининг 30 нафардан ортиқ ходимлари иштирок этишди.