2023 йил 26-27 январь кунлари О.Э.Кутафин номидаги Москва давлат юридик университети ва Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти томонидан ташкил этилган Биринчи Марказий Осиё халқаро юридик форуми бўлиб ўтмоқда.
Унда Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра доценти, ю.ф.н. Шахноза Ганибаева “Марказий Осиё мамлакатларида трансчегаравий дарёларнинг сув ресурсларидан фойдаланишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этмоқда.