Юристлар малакасини ошириш маркази ва Япония адлия вазирлиги ҳузуридаги илмий-тадқиқот ва таълим институти ўртасида 2021-2022 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури муддатини узайтириш муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда бир йил давомида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар юзасидан мунозаралар олиб борилди.
Томонлар Ҳамкорлик дастурини 2023-2025 йилларга узайтириш ва белгиланган тадбирлар юзасидан ишчи тартибда муҳокамаларни давом эттиришга келишиб олишди