Бугун, Тожикистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Адлия вазирлигининг Малака ошириш институти вакилларидан иборат делегация Юристлар малакасини ошириш марказига ташриф буюришди.
Учрашув меҳмонлар билан очиқ мулоқот тарзида ўтган давра суҳбати билан бошланди. Унда сўзга чиққанлар ўзларининг касбий тажрибалари билан яқиндан бўлишдилар.
Сўнгра делегация аъзолари Марказ фаолияти билан яқиндан таништирилди. Жумладан, ахборот-ресурс маркази, ўқув аудиториялари, мажлислар зали ҳамда Узлуксиз касбий ривожлантириш платформаси ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди.
Томонлар таълим турининг кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишдек ноёб йўналишидаги фаолиятларимизни янада самарали амалга ошириш учун ўзаро тажриба алмашинув ва яқин хамкорликни йўлга қўйилишига келишиб олишди.