+998 55 518 57 77

Халқаро ҳамкорлик доирасидаги илмий-амалий семинар бўлиб ўтди

19.06.2026 42

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги Фан қўмитасининг “Қозоғистон давлат хизматининг ташкилий маданиятини трансформация қилиш архитектураси” лойиҳаси раҳбари, юридик фанлар доктори, профессор Бинур Адамовна Тайторина иштирокида илмий-амалий семинар ташкил этилди.

Семинар давомида “Қозоғистон давлат хизматининг ташкилий маданиятини трансформация қилиш архитектураси” илмий лойиҳаси натижалари тақдим этилди, шунингдек, “Бошқарув парадигмаларининг трансформацияси шароитида давлат хизматида ташкилий маданиятни ривожлантиришнинг методологик асосларини яратиш” номли монография тақдимоти ўтказилди.

Шунингдек, профессор Бинур Адамовна Тайторина институт тингловчилари учун давлат хизматида ташкилий маданиятни шакллантириш ва ривожлантиришнинг замонавий ёндашувларига бағишланган ўқув машғулотини ўтказди. Машғулот давомида тингловчилар халқаро тажриба, замонавий бошқарув механизмлари ҳамда давлат хизматини такомиллаштиришнинг долзарб йўналишлари бўйича билим ва тавсияларга эга бўлдилар.