+998 71 200 02 35

Стол тенниси бўйича Директор кубоги мусобақасига старт берилди

04.06.2021 2240

Шарқий Осиёда пайдо бўлган, кейинчалик кўп мамлакатларда оммалашган  - стол тенниси Ўзбекистонда ҳам кенг тарқалган. Мамлакатимизда аҳолини спортга жалб этиш орқали уларнинг саломатликларини янада мустаҳкамлаш мақсадида стол тенниси билан мунтазам шуғулланиш учун кенг имкониятлар яратилаяпти ва бир қатор оммавий тадбирлар ўтказилаяпти.

  2021  йилнинг 1 июнь куни  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувчилари ва ходимлари иштирокида спортнинг стол тенниси бўйича Марказ директори соврини учун ўтказилаётган спорт мусобақасига старт берилди. Ушбу мусобақани юқори савияда ўтказиш, бу спорт турини Марказ профессор-ўқитувчилари ва ходимлари ўртасида янада оммалаштириш ҳамда стол тенниси билан шуғулланиш учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида Марказ директори вазифасини бажарувчи А.Отажонов қуйидагиларни таъкидлаб ўтди: 

- Сўнгги йилларда стол тенниси Марказ профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг севимли спорт турига айланди. Шу муносабат билан биз ушбу спорт турини ходимлар ўртасида янада оммалаштириш ишларини босқичма-босқич олиб бордик. Ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида Марказ директори совринини тадбиқ этдик.