+998 71 200 02 35

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА САЙЁР МАШҒУЛОТЛАР БОШЛАНДИ

12.08.2024 1745

Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Сирдарё вилоятидаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги юридик хизмати раҳбарлари ва ходимларининг малакалари оширилмоқда.

 “Ҳуқуқий билимларни ошириш” бўйича қисқа муддатли сайёр дарс машғулотлари доирасида тингловчилар:

Ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан кучли ҳимоя қилинишга муҳтож шахсларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари;

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш;

Юридик хизматнинг низоларни муқобил ҳал этиш бўйича чоралар кўришдаги роли;

Фуқаролик судларида иш юритишнинг ўзига хос хусусиятлари;

Меҳнат интизомини таъминлаш, давлат харидларини ўтказишни ташкил этиш механизмлари ва тартиб-таомиллари ҳамда бошқа соҳага оид мавзулар юзасидан малакаларини оширадилар.