+998 71 200 02 35

Шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича семинар-тренинг ташкил этилди

16.01.2025 64

Юристлар малакасини ошириш маркази ва Германиянинг Конрад Аденауер номидаги жамғармасининг “Осиёда Қонун устуворлиги” дастури (Сингапур) ҳамкорлигида жорий йилнинг 16-17 январ кунлари "Олмос" конвенсион марказида ташкил этилган “Давлат органларида маълумотлар билан ишлашда шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиниши ва махфийлиги ҳуқуқини таъминланиши” мавзусидаги семинар-тренинг ўз ишини якунлади.

Хорижий ва миллий экспертлар иштирокида Юристлар малакасини ошириш маркази, ТДЮ ҳузуридаги юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази, Персоналлаштириш агентлиги ҳамда Ўзархив агентлиги ходимлари учун амалий машғулотлар давомида давлат органларида шахсий маълумотлар билан ишлаш, шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилишни ҳуқуқий тартибга солишнинг эволюцияси ва бу борада халқаро тажрибалар ҳамда замонавий ёндашувлар каби қатор мавзуларда маърузалар ташкил этилди.

Маърузалар қизиқарли савол-жавоблар ва интерактив машғулотлар билан бойитилган бўлиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ҳамда ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашиш имкониятига эга бўлдилар.