Шанхай шаҳрида бўлиб ўтаётган форум доирасида Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти директори Есемурат Канязов Шанхай Жинған нотариал идораси директор ўринбосари Зҳенг Зҳанг билан учрашди.
Учрашувда Хитой ва Ўзбекистон нотариат тизимининг ўзига хос жиҳатлари, ҳуқуқий хизматлар сифати ва очиқлигини ошириш бўйича тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар соҳада ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, малака ошириш дастурларини амалга ошириш бўйича таклифларни билдирдилар.
Учрашув икки томонлама ҳуқуқий мулоқотни кенгайтириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлидаги яна бир муҳим қадамлардан бири бўлди.