+998 71 200 02 35

СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

10.03.2023 2104

Ушбу ҳафтада адвокатлар учун ташкил этилган навбатдаги ўқув  курсларимиз янада қизғин бўлиб ўтди.

Машғулотларга жалб қилинган хорижий ва маҳаллий экспертлар, етакчи мутахассислар суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллашнинг замонавий талаблари ҳамда ушбу соҳадаги хорижий давлатлар тажрибаси билан яқиндан таништиришди. 

Ўқув курси якуний синов билан тугаб, тингловчиларга сертификатлар топширилди.