+998 71 200 02 35

#sayyor_oʻquv_trening

12.11.2022 1462

2022 йилнинг январь октябрь ойларида Республика бўйича қарийиб 35 000 дан зиёд  никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган. Афсуски, ҳозирда ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган никоҳдан ажралишлар сони – 10% ни ташкил этмоқда.

 

Никоҳдан ажралиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда ушбу низоларни медиасия орқали муқобил ҳал этиш кўникмаларни ошириш  мақсадида Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан “Оила медиацияси” бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ишлаб чиқилган.

Мазкур курс доирасида жорий йилнинг 12 ноябрь куни  Марказ доценти Севархон Марипова иштирокида Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги oилавий ажрим кўрсаткичи юқори бўлган фуқаролар йиғинлари ходимлари учун ўқув семинар тренинг ташкил этилди. 

 

Унда вилоят адлия бошқармаси, вилоят хотин-қизлар қўмитаси. туман ҳокимлиги хотин-қизлар бўлими ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлари фаоллари иштирок этишди.