Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан "Олмалиқ КМК" АЖ ходимлари учун сайёр дарс машғулотлари ташкил этилди.
Дарс машғулотлари давомида тингловчилар манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини бартараф этишнинг ҳуқуқий механизмлари, манфаатлар тўқнашувини бошқариш ва уни ҳал қилиш чоралари, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ жавобгарлик масалалари юзасидан малакаларини оширадилар.
Бундай машғулотлар нафақат тингловчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, балки жамиятда манфаатлар тўқнашувини бошқариш маданиятини шакллантиришга ҳам замин яратади.