+998 71 200 02 35

Самарқандда очиқ мулоқот ва ҳамкорлик

04.06.2025 114

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти директори Есемурат Канязовнинг Самарқанд вилоят адлия бошқармасига ташрифи давомида тизим ходимлари билан очиқ ва самимий мулоқотларга бой учрашувлар бўлиб ўтди.

Жумладан, ташриф Самарқанд шаҳар ва туман адлия бўлимлари, шунингдек, Давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишишдан бошланди. Ходимларнинг билим даражасини оширишга қаратилган масофавий ўқув курслари, шунингдек, mk.uzmarkaz.uz платформасининг амалиётда қўлланилиши юзасидан фикр ва мулоҳазалар ўрганилди.

Шундан сўнг, вилоят адлия бошқармасида бўлиб ўтган учрашувда таълим жараёнларини рақамлаштириш, назария ва амалиётни ўзаро уйғунлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув давомида ходимлар томонидан илгари сурилган таклиф ва мулоҳазалар асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. Мазкур ташриф Институт билан адлия органлари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.