+998 71 200 02 35

Самарқанд вилояти Адлия бошқармасида сайёр семинар-тренинглар ўтказилди.

25.10.2023 1234

«Янги меҳнат кодекси билан меҳнат жамоаларида» акцияси доирасида  Юристлар малакасини ошириш маркази ва Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари иштирокида Самарқанд вилояти Адлия бошқармаси, адлия бўлимлари, юридик хизмат кўрсатиш марказлари, давлат ташкилотлари юристлари ва кадрлар бўлимлари ходимлари учун  янги Меҳнат кодекси бўйича семинар ташкил этилди.

Тадбирда Янги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, кодексни амалиётда қўллашда юзага келаётган муаммолар бўйича атрофлича тушунтиришлар берилди.