Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Марказда малака ошираётган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти юридик хизмат ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида амалий сайёр машғулот ўтказилди.
Тингловчилар суд экспертиза марказида жорий қилинаётган янги турдаги суд экспертизалари, РСEМнинг замонавий техник-криминалистик восита ва қурилмалари, уларнинг имкониятлари билан танишдилар.