Жорий йилнинг 21-ноябр кунидан бошлаб Юристлар малакасини ошириш марказида Aдлия органлари ва муассасалари раҳбарларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси бошланди.
Мазкур курс давомида раҳбарларнинг психологик компетентлиги, фаолиятда низоларни ҳал қилиш технологиялари, давлат харидлар ҳамда касбий кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган муҳим мавзуларда машғулотлар ўтилиши режалаштирилган.