+998 71 200 02 35

2020 йил 15 январь куни Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, масъул ходимлари ва тингловчилар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

15.01.2020 5736

Марказ директорининг биринчи ўринбосари А.Отажонов  мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, айниқса, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда юридик кадрлар олдида турган вазифалар, ҳуқуқий тизимни мустаҳкамлаш, юридик хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда юристларнинг масъулияти ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.

Ҳақиқатан ҳам фуқаролар ҳуқуқий онгини юксалтириш, бозор иқтисодиётининг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, давлатимизнинг халқаро нуфузини кўтариш ва инвестициявий муҳитни шакллантириш, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, уни ҳимоя қилишнинг ишончли тизимини барпо этиш юридик кадрларнинг  энг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Мулоқотда иштирок этган тингловчилар - адлия органлари масъул ходимлари, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ходимлари ва адвокатлар Марказда сўнгги пайтларда амалга оширилаётган ўқув жараёнидаги ўзгаришлар, малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг янги шакл ва услублари, ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги фаолият, халқаро ҳамкорлик ва илмий-тадқиқотчилик ишлари ҳақида хабардор қилинди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда келгусида Марказда ўқув жараёнини такомиллаштириш, амалий машғулотларни кенгайтириш, ўқув жараёнида жойларда юзага келаётган муаммоларни таҳлил қилиш ва ҳуқуқий жиҳатдан ечиш билан боғлиқ ишларни кучайтиришга эътибор қаратилди.

Марказ раҳбарияти тингловчилар томонидан берилган саволларга тегишлича жавоблар қайтарди, шунингдек, мулоқот иштирокчилари томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида келгусида ўқув жараёнини янада такомиллаштириш билан боғлиқ ишлар режалаштирилди.

Тингловчилар билан Марказ ўртасида келгусида мунтазам алоқа ўрнатиш, иш фаолиятида юзага келадиган турли муаммоларнинг ечимини топишда Марказ ходимлари томонидан ўз вақтида ҳуқуқий тушгунтиришлар бериб бориш, қонунчиликни такомиллаштириш билан боғлиқ таклифларни кўриб чиқишга ҳамда ваколатли органларга киритиб боришга келишиб олинди.