+998 71 200 02 35

Қонунчилик ҳужжатлари экспертизаси бўйича малака ошириш курси бошланди

20.10.2025 233

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида “Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини баҳолаш, тизимлаштириш ва экспертизадан ўтказиш” бўйича масъул ходимларнинг малакасини ошириш курси ўз фаолиятини бошлади.

Машғулот аввалида институт директорининг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари Р. Хурсанов тингловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашув давомида тингловчиларнинг таклиф ва фикрлари тингланиб, ўқув жараёнини янада самарали ташкил этиш борасида муҳокамалар олиб борилди.

Мазкур курс давомида иштирокчилар қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, таҳлил қилиш, уларнинг ҳуқуқий экспертизасини ўтказиш ҳамда амалдаги меъёрий ҳужжатлар тизимини такомиллаштириш бўйича чуқур назарий ва амалий билимларга эга бўладилар.

Институт томонидан яратилган қулай шароитлар, малакали тренерлар ва замонавий ёндашувлар тингловчиларга касбий салоҳиятини янада ошириш имконини беради.