Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан ички туризмни ривожлантириш, жамоани рағбатлантириш ҳамда жамоавий руҳни ошириш мақсадида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун ўзгача чирой очган Бухорога саёҳат уюштирилди.
Саёҳат жамоанинг оилавий маданий ҳордиқ чиқариши билан бирга, бир олам таассуротлар олишига замин ҳозирлади.