Профессор-ўқитувчилар, докторантлар, мустақил изланувчилар ва талабалар диққатига! Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан 2023 йил 26 январь куни соат 10.00 да Марказ биносида “Меҳнат қонунчилигини такомиллаштирилиши: назария ва амалиёт” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилмоқда.
Конференсия ишининг асосий йўналишлари:
- Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) конвенциялари асосида меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш;
- иш берувчи ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатлари;
- судларда меҳнат низоларини кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари;
- давлат фуқаролик хизмати ва меҳнат қонунчилигининг ўзаро муносабати;
- ходимларни касбга тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг янги тизими;
- иш билан таъминлаш жараёнини рақамлаштириш истиқболлари;
- меҳнат шароитлари ва қонунчилигига риоя этилишини мониторинг қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни;
- ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашда касаба уюшмаларининг ўрни.
Тадбир якуни бўйича илмий-амалий конференция материаллари тўплами чоп этилиши муносабати билан илмий мақола ва тезисларни электрон шаклдарақами (+9979-731-09-29) ёки z.raxmanov95@gmail.com электрон почтаси орқали юбориш мумкин.