+998 71 200 02 35

Патент вакиллигига номзодларни қайта тайёрлаш" ўқув курси

13.08.2024 1837

 

Дунё миқёсида интеллектуал мулк бўйича адвокатлар энг юқори маош олувчи адвокатлардан ҳисобланади.

Патент вакили - юридик ёки жисмоний шахслар номидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа ташкилотлар олдида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий муҳофаза олиш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича вакиллик қилиш ҳуқуқи берилган жисмоний шахс ҳисобланади.  Улар Вазирликда аттестациядан ва рўйхатдан ўтгандан кейин патент вакиллари сифатида фаолиятни амалга оширишга ҳақлидир.

Юристлар малакасини ошириш маркази патент вакили сифатида фаолиятни амалга ошириш истагини билдирган шахсларни "Патент вакиллигига номзодларни қайта тайёрлаш" ўқув курсига таклиф этади!

Патент вакили ўз касб фаолиятини ҳам мустақил равишда якка тадбиркор сифатида, ҳам ёлланиш бўйича ишлаган ҳолда амалга ошириши мумкин.

Мазкур курс Патент вакиллигига номзорларни қайта тайёрлаш, уларнинг интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза ҳамда ҳимоя қилиш соҳасидаги назарий ва амалий билимларини чуқурлаштириш, янгилаш, касбий тайёргарлигининг замонавий талабларга мувофиқлигини ҳамда профессионал даражасининг доимий ўсишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

Ўқув курслари тўлов-шартнома асосида ташкил қилинади. Бунда тўловни бўлиб тўлаш имконияти мавжуд. Дарс машғулотлари Марказ профессор-ўқитувчилари ҳамда соҳанинг етакчи мутахассислари томонидан олиб борилади.

 Батафсил маълумот учун:

+998 91 191 47 84

+998 71 234 53 46