+998 71 200 02 35

ПАТEНТ ВАКИЛЛАРИНИНГ МАЛАКАЛАРИ ОШИРИЛМОҚДА

14.10.2024 2066

Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан патент вакиллари учун “Патент вакилларининг малакасини ошириш” ўқув курси бўлиб ўтмоқда.

 Дарс машғулотлари давомида тингловчилар интеллектуал мулк соҳасида қабул қилинаётган янги қонунлар ва амалдаги қонун ҳужжатларига киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳамда интеллектуал мулк соҳасидаги низоларни ҳал қилиш масалалари юзасидан малакаларини оширадилар.

Унда марказ профессор-ўқитувчилари билан бир қаторда судялар, амалиётчи мутахассислар дарс машғулотларини олиб боришмоқда.