+998 71 200 02 35

Ўзбекистон ва Япония гендер масалаларига бағишланган мулоқот

19.02.2020 3186

2020 йилнинг 19 февраль куни Ўзбекистон ва Япония гендер масалаларига бағишланган мулоқот бўлиб ўтди. Ушбу мулоқот Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури ва “Давлат бошқарувида аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш ва ижтимоий иқтисодий ҳаётдаги фаоллигини ошириш” лойиҳаси  ҳамкорлигида ўтказилди.

Тадбирда  Юристлар малакасини ошириш марказидан Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедраси мудири юридик фанлар доктори  Саидова Лола Абдувахидовна  ва  кафедра ходими Сардора Шакирова Тулановналар иштирок этди. Л.Саидова  давра суҳбатида Ўзбекистондаги гендер масалалари ва муаммолари бўйича  асосий маърузачи сифатида иштирок этди. У ўз нутқида Ўзбекистонда аёлларнинг давлат ишларида фаолият олиб боришда оила ва фарзанд тарбиясида дуч келаётган муаммолар ва уларни ижтимоий қўллаб–қувватланиши учун  зарур лойиҳалар ва имкониятлар яратилиши лозимлигини таъкидлади.

Ўзбекистондаги Нагоя университети ваколотхонаси ҳамда гендер масалалари бўйича тадқиқот олиб бораётган бир гуруҳ илмий тадқиқотчилар билан фикр алмашилди.Шунингдек тадбирда, Нагоя Университети Олий ҳуқуқ мактаби профессори доктор Аяко Харада ва Нагоя университети ҳуқуқ мактабидаги сиёсий таҳлил бўлими профессори ва илмий тадқиқот институти раҳбари ўринбосари  иштирок этдилар.

Профессор Харада ўз илмий ишларида болалар ҳуқуқлари, оила ҳуқуқи ҳамда болаларга шафқатсиз ва меҳрсиз муносабатда бўлиш масалалари ҳақида  таклиф ва изланишларини сўзлаб берди. Мазкур давра суҳбати савол – жавоблар ва ўзаро мулоқот тарзида ўтди ва Япониялик профессорларда ҳам катта таассурот қолдирди.