+998 71 200 02 35

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҲУҚУҚ ТИЗИМИДА МЕДИАЦИЯ

20.02.2020 4380

2018 йил 3 июлда Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.  Ушбу қонун билан фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низолар, шунингдек якка меҳнат низолари ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, тарафларнинг медиацияни қўллаш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида, суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиация тартиб-таомили қўлланилиши белгиланди.

2019 йил 31 январь куни 54-мҳ-сонли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг “Медиаторларни тайёрлаш дастурини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи қабул қилиниб, ушбу буйруқ  билан  медиаторларни тайёрлаш дастури иловага мувофиқ тасдиқланиб, медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курслари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан ташкил этилиши белгиланди.  Марказда низоларни судгача ҳал этишнинг муқобил усули сифатида медиация институтининг ўрни ва аҳамиятини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтган давр мобайнида белгиланган дастур асосида 22 нафар медиаторлар ўқув курслари якунига кўра Профессионал медиаторлик сертификатини олиб, Адлия вазирлигининг  Профессионал медиаторлар реестрига киритилганидан сўнг медиаторлик фаолиятини амалга оширмоқдалар.

Марказда  медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курси тингловчиларига навбатдаги ўқув курслари якунига кўра Профессионал медиаторлик сертификатини топшириш масросими ўтказилди.  Бу сафарги ўқув курслари тингловчиларига ўқув дарслари Марказнинг юқори тажрибали професссор-ўқитувчилари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасида “Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ тизимида Медиация” мавзусида тренингда иштирок этишди. Олиб борилган тренингларда Йорг Пуделка-Ўзбекистондаги ваколатхона (GIZ) раҳбари, Украинанинг Я.Мудрий номидаги олийгоҳида ташкил этилган медиаторлик маркази  медиатори Aлина Сергеева  ҳамда Татьяна Цувинойнинг иштирок этгани ўқув курслари сифатини оширишга хизмат қилди.