+998 71 200 02 35

«Ўзбекистон Республикаси Янги таҳрирдаги Конституцияси - мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди

29.11.2023 1059

Бугун Юристлар малакасини ошириш марказида мамлакатимиз ва хорижий таълим муассасалари етакчи олимлар, амалиётчи-мутахассислар ва профессор-ўқитувчилар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан «Ўзбекистон Республикаси Янги таҳрирдаги Конституцияси - мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. 

Тадбирни Юристлар малакасини ошириш маркази директори в.б. Шакир Саидов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Ширинов кириш сўзи билан очиб бердилар.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Адлия вазирлиги ва унинг таркибий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Давлат ва ҳуқуқ институти, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби, Тошкент давлат юридик университети, Юристлар малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувчилари, маҳаллий экспертлар, етакчи олимлар, профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчилар иштирок этишди.

Конференциядан кўзланган мақсад – Ўзбекистон Республикаси Янги таҳрирдаги Конституциясида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари, ижтимоий давлат тўғрисидаги ғояларнинг ифодаланиши, Конституция нормаларини судлар томонидан тўғридан-тўғри қўллашга доир масалалар ҳамда соҳага доир хорижий давлатлар тажрибаси ва амалиёти асосида илмий-амалий жиҳатдан муҳокама этишдан иборат.

Илмий-амалий конференция якунида соҳага оид қонунчиликни янада такомиллаштириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини кучайтириш, соҳага оид ҳуқуқий таълим ва тадқиқотни ривожлантириш бўйича фойдали тавсиялар берилди.