+998 71 200 02 35
12:37:35    10.04.2025 Па

Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун "Мурожаатлар бўйича ишларни ташкил этиш тартиби ва ҳуқуқий асослари" бўйича қисқа муддатли курс ташкил этилди.

26.08.2022 2309

Жорий йилнинг 26 август куни Адлия вазирлигининг Ташкилий-назорат ва стратегик режалаштириш бошқармаси ҳамда Юристлар малакасини ошириш маркази хамкорлигида адлия органлари ходимлари учун “Мурожаатлар бўйича ишларни ташкил этиш тартиби ва ҳуқуқий асослари” мавзусида қисқа муддатли элэктив курслар бўлиб ўтди.

Вебинар шаклида бўлиб ўтган машғулотларда адлия органлари ва муассасалари ходимлари иш юритиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш,  ижро интизоми ва назоратини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари ҳамда ўзига хос хусусиятлари,  AV.IJRO.UZ тизими бўйича назарий ва амалий билимларга эга бўлдилар.