Жорий йилнинг 3 май куни Юристлар малакасини ошириш маркази ва Туркиянинг энергетика низолари бўйича арбитраж маркази ўртасидаги ўзаро англашув Меморандумини онлайн имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Марказлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш Арбитраж маркази учун ҳам, Юристлар малакасини ошириш маркази учун ҳам муҳим ҳисобланади.
Шунингдек, мазкур англашув меморандуми кейинги биргаликдаги самарали ишлар учун асос бўлиб хизмат қилади ва юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнини ривожлантиришга ёрдам беради.