+998 71 200 02 35

“Ўқитишнинг интерфаол усуллари” мавзусидаги семинар-тренинг

09.12.2019 5659

Бугун, 2019 йил 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида Ўзбекистонда “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат-нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш мақсадида “Ўқитишнинг интерфаол усуллари” мавзусида ўқув машғулоти ўз ишини бошланди.

 Ўқув машғулотига халқаро экспертлар: АҚШ Бостон колледжи ҳуқуқ мактабининг профессори, доцент Эвида Джоан Блум ҳамда Массачусетс штати, Ньютон шаҳри адвокати Ховард Дэниел Хассенфелд таклиф этилди.

Тадбирда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари, яъни донорлар, Марказ профессор-ўқитувчилари ва ўқув жараёнига тегишли бўлган ходимлар, адвокатлар ва нотариуслар гуруҳи вакиллари иштирок этишди.

Мазкур тадбирни Марказ директори Қутбидин Бурханов кириш сўзи билан очиб, ушбу ўқув машғулотини ташкил этган Ўзбекистонда “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат-нотижорат ташкилотининг раҳбари Петра Горьюпга ҳамда ушбу ташкилот раҳбари ўринбосари Бехзод .Шариповга ўз миннатдорчилигини билдирди.

 

Бугунги мавзу Марказ ўқув жараёнида ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг маърузаларида интерфаол ўқитиш усуллари фойдали эканлигини таъкидлади ҳамда ўқув машғулоти ўтказилишига муваффақиятлар тилади.

Марказ директори кейинги сўзни  Петра Горьюпга берди. Ўз навбатида П.Горьюп бугунги семинар-тренинг айнан Юристлар малакасини ошириш марказида ўтказилаётганлигидан мамнун эканлигини айтиб ўтди ҳамда халқаро экспертларни қутлади.

Семинар-тренингда халқаро экспертлар томонидан “Ўқитишнинг интерфаол усуллари”, “Ўқитиш усулларининг интерфаол интеграцияси”, “Катталарга йўналтирилган дарсларда тўлақонли иштирок” “Баҳолашнинг шаклланиши” мавзуларида маърузалар қилинди.

Ўқув машғулоти иштирокчиларнинг тайёргарликларини ошириш мақсадида “ice breaker” , яъни стрессдан ҳалос бўлиш тарзида бошланди.

“Тренингнинг уч ҳақиқати”, “таълим беришда андрогония”, ўрганиш - таълим эмаслиги”, “тушуниш - маълумот эмаслиги” “Блумнинг таксономияси”каби тушунчалар ўқув машғулотида ишлатилди ва ўз навбатида ушбу тушунчалар иштирокчиларда катта тассурот уйғотди.

Ўқув машғулоти иштирокчилари хорижий экспертларга саволлар беришди,  улар томонидан тегишли маълумотларни олишди.

Шу куннинг ўзида хорижий эксперт Дэниел Хассенфелд тингловчилар гуруҳи учун маъруза ўтказди ва мазкур маърузанинг давоми 10 декабрь куни давом этиши мўлжалланган.