+998 71 200 02 35

Олти ойлик қайта тайёрлаш курсларида дарс машғулотлари бошланди

13.01.2026 95

2026-йилнинг январь-июль ойларида анъанавий таълим шаклида ташкил этилган олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларида ўқув машғулотлари  бошланди.

Тингловчиларга дастлаб курс дастури ва ўқув жараёни ҳақида батафсил маълумотлар етказилди ҳамда уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Мазкур курсда дарс машғулотлари тажрибали профессор-ўқитувчилар томонидан олиб борилиб, тингловчиларнинг касбий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Курснинг ўқув машғулотлари Институтнинг замонавий  аудиторияларида олиб борилади.