
Масофавий та'лим шаклида ташкил этиладиган Олий ма'лумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларига қабул бошланди.
Курсларга барча олий ма'лумотли шахслар ҳужжат топширишлари мумкин.
Ҳужжатларни қабул қилиш 5-октабрдан 5-ноябрга қадар (шу куни ҳам) qabul.minjusttraining.uz сайти орқали амалга оширилади.
Талабгорлар ҳужжат топширишда Ид-карта (паспорт), олий ма'лумот тўғрисидаги дипломни электрон шаклда илова қиладилар.
Қабул квотаси: 100 нафар (фақат о'збек гуруҳи учун); тўлов-контракт миқдори: 17 990 952 сўм.
Битирувчиларга диплом берилиб, юридик хизмат, давлат хизматлари марказлари ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида барча лавозимларда, адвокатура ва нотариат тизимида олий юридик ма'лумот талаб этмайдиган барча лавозимларда ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.
55 518-57-77 (ички рақам 9)


