Юристлар малакасини ошириш маркази тингловчилари учун Олий суд судьяси Сагатов Ровшан Мирсидикович иштирокида “Суғурта компаниялари билан кредитнинг таъминоти сифатида суғурта шартномаларини имзолашда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат талабларига риоя қилиш” мавзусида ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
Тингловчилар суғурта шартномалари ва уларни имзолашнинг норматив-ҳуқуқий механизми ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.