Юристлар малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувчи ва ходимлари учун “Табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда фавқулодда вазиятлар, техноген ва табиий офатларнинг фарқи, уларнинг олдини олиш ҳамда ҳаракат қилишга тайёргарликлар юзасидан кўргазмали материаллар ёрдамида батафсил тушунчалар берилди.