Ноаньанавий "Бинар" дарслар икки ва ундан ортиқ тренерлар томонидан олиб борилади ва тингловчилар учун икки карра билим ва кўникмаларга эга бўлишларига замин яратади.
Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан малака ошириш ўқув курсларида таҳсил олаётган давлат органлари ва ташкилотлари юрисконсултлари учун "Бинар" шаклида ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўқув машғулоти "Хусусий-ҳуқуқий фанлар" кафедраси доценти М.Насуллайев ҳамда доцент М.Саидовлар томонидан "Иқтисодий судларда биринчи инстанция сифатида ишларни кўриш" мавзусида бўлиб ўтди.