Юристлар малакасини ошириш маркази жамоаси ва тингловчилари учун "Нотиқлар ва телерадиобошловчилар тайёрлаш маркази" раҳбари Нажот Нур иштирокида “Нутқ орқали инсонларга таъсир ўтказиш ва уларни бошқариш” мавзусида тренинг бўлиб ўтди.
Тадбир давомида йиғилганларда нотиқлик малакаларини шакллантириш ҳамда ривожлантиришнинг психологик жиҳатлари тўғрисида фикр юритилди. Шунингдек, самарали маъруза қилиш, нутқ сўзлаш, тингловчиларга тегишли даражада таъсир кўрсатиш юзасидан тавсиялар берилди.