Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимларининг малакалари оширилмоқда.
“Давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш” қисқа муддатли ўқув курси тингловчилар учун мурожаатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш жараёнида амалиётда юзага келаётган муаммолар ечимлари, мурожаатларни кўриб чиқиш борасидаги қонунчиликни қўллашга доир ўз билим ва малакаларини оширишига кўмак беради.