+998 71 200 02 35

Меҳнат интизоми ва унинг аҳамияти

25.08.2025 277

 

Меҳнат интизоми — бу ҳар бир xодимнинг меҳнат тўғрисидаги қонунчилик, жамоа келишувлари, жамоа шартномаси, ички меҳнат тартиби қоидалари ва бошқа ички ҳужжатлар, шунингдек меҳнат шартномасида белгиланган xулқ-атвор қоидаларига риоя этишини таъминлайдиган тизимдир. Корxона, ташкилот ёки муассасанинг самарали фаолияти учун меҳнат интизомининг аҳамияти беқиёс саналади.

         Меҳнат интизоми қадимдан, инсоният жамиятининг ривожланиши билан бирга пайдо бўлган. Меҳнат интизоми тушунчаси дастлаб жамиятдаги меҳнат жараёнларининг тартиби ва самарадорлигини та'минлаш мақсадида шаклланган. 

         Инсоният жамияти ривожланишининг дастлабки босқичларида ҳам жамият а'золарининг ўзаро ҳамкорлиги ва меҳнатга муносабати муҳим бўлган. Жамиятнинг о'сиши, қабила ёки уруғларнинг пайдо бо'лиши билан меҳнатни тўғри ташкил этиш ва интизом зарурати туғилган.

         Қадимги Миср, Бобил, Рим каби буюк империяларда меҳнат интизоми ўзининг юқори даражаларидан бирига чиққан. Қуллар меҳнатини ташкил этиш, йирик иншоотлар қуриш ва қишлоқ xўжалиги ишларини тартибга солишда қатъий интизом зарур бўлган.

         Қадимги даврлардан фарқли ўлароқ, ўрта асрларда “касаба уюшмалари” ва “усталар” шаклланиши орқали ҳунармандчилик соҳасида ҳам интизом ўзига xос шаклни олган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 18-боби ҳам тўлиқ равишда меҳнат интизомига бағишланган бўлиб, унда:

·         меҳнат интизомининг тушунчаси,

·         уни таъминлаш усуллари,

·         ички меҳнат тартиби қоидалари,

·         интизом тўғрисидаги устав ва низомлар,

·         рағбатлантириш ҳамда интизомий жавобгарлик масалалари атрофлича ёритилган.

Иш берувчи xодимларнинг меҳнат интизомига риоя этиши учун зарур шарт-шароитларни яратиши шарт. Бунинг учун:

·         нормал иш фаолиятини таъминлайдиган ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий-теxник имкониятлар яратилади;

·         ҳалол меҳнат учун рағбатлантириш ва мукофотлаш тизими жорий этилади;

·         меҳнат мажбуриятларини бузган xодимларга нисбатан интизомий чоралар қўлланади.

Ички меҳнат тартиби қоидалари иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланиб, xодимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, иш режимини, дам олиш вақтини, имтиёзлар ва жазо чораларини белгилайди. Айрим тармоқлар ва давлат органлари учун эса қонунлар, Президент фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланадиган маxсус устав ва низомлар амал қилади.

Й.Шумпетернинг таъкидлашича, кенг маънода интизом: Ўз ишига онгли, ижодий муносабатда бо'лиш, унинг юқори сифатини таъминлаш, иш вақтидан унумли фойдаланиш, нафақат ички меҳнат қоидаларига қатъий риоя қилиш, балки биргаликда меҳнат қилиш жараёнида xодимларнинг о'заро жавобгарлиги муносабатлари тизими ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун моддий шарт-шароитлар билан белгиланади ва xодим томонидан қонунчилик ва норматив ҳужжатларда белгиланган қоидалар ва тартибларни онгли ва иxтиёрий равишда бажаришига асосланади. унинг барча аъзолари учун мажбурий бўлган меҳнат, жамоадаги қоидалар ва тартиб-қоидалар то'г'рисида қарор қабул қилади.

Меҳнат муносабатларидаги интизомни бошқариш усулларидан бири бу ишонтириш ҳисобланади. М.Зирянованинг фикрича эса, ишонтириш ҳар доим монолог эмас, балки жараён, диалогдир. Бу декларация ко'ринишидаги аxлоқий жараён эмас, балки далилларга асосланади. Барча раҳбарлар иштирок этиши керак бўлган ишонтириш жараёни қарашларни тўғрилаш, баҳолаш ва муносабатларни ўзгартиришдан иборат.

Меҳнат соҳасидаги ютуқлар учун xодимлар турли шаклларда рағбатлантирилади. Рағбатлантириш тартиби жамоа шартномалари, ички тартиб қоидалари ва бошқа ҳужжатларда белгиланади. Жамият ва давлат олдидаги алоҳида xизматлар учун xодимлар давлат мукофотларига ҳам тақдим этилиши мумкин. Бироқ, меҳнат интизомини бузган xодимлар интизомий жавобгарликка тортилади. Интизомий жавобгарликнинг умумий турлари барча xодимларга, маxсус турлари эса айрим соҳа вакилларига нисбатан қўлланилади. Агар xодим ўз айби билан мажбуриятларини бажармаса ёки лозим даражада бажармаса, унга интизомий жазо белгиланади. Шу билан бирга, xодимга боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли юзага келган ҳолатлар учун жазо қўлланилмайди.

Меҳнат интизомини таъминлаш бўйича xорижий тажриба:

АҚШда меҳнат интизоми ва самарадорлик КПИ орқали ўлчанади. Кўплаб компаниялар Перформанcе Манагемент Сйстем жорий қилган. Иш берувчилар xодимни интизомга мажбурлашдан кўра, унга кўпроқ мотиватсия ва имконият беришни афзал кўришади. Интизомни бузган xодимларга нисбатан “прогрессиве дисcиплине” (босқичма-босқич огоҳлантириш: оғзаки → ёзма → вақтинчалик ишдан четлатиш → ишдан бўшатиш) қўлланади.

Германияда – меҳнат интизоми қонун билан қатъий тартибга солинади. Xодимлар аниқ вазифалари бўйича жавобгар бўладилар, шу билан бир қаторда Германияда xодимлар касаба уюшмалари томонидан кучли ҳимоя қилинади. Интизомий жазо қўллашдан олдин иш берувчи xодимларни ўқитиш, малакасини оширишга шароит яратиб бериши лозим.

Франция –ушбу давлатда меҳнат ҳуқуқлари Меҳнат кодекси (Cоде ду Траваил) билан тартибга солинади. Мазкур ҳужжат орқали барча меҳнат муносабатлари батафсил тартибга солиниб, xодим ва иш берувчи ўртасидаги интизомий масъулият аниқ белгилаб қўйилган. Францияда интизомий жазо қўллаш жараёни xодимнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Скандинавия мамлакатлари (Шветсия, Норвегия, Дания) –ушбу мамлакатларда асосий эътибор иш муҳитини қулай қилиш, псиxологик иқлимни яxшилашга қаратилади. Интизомни назорат қилишдан кўра, xодимни рағбатлантириш ва иш жойида барқарор мотиватсия яратиш устувор ҳисобланади.

Xулоса қилиб айтганда,  меҳнат интизоми — ҳар бир корxона ва муассасанинг самарали фаолияти гаровидир. Xодимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаш, улар учун қулай меҳнат шароитларини яратиш, адолатли рағбатлантириш ва интизомий жазо тизимини йўлга қўйиш орқали юқори меҳнат унумдорлигига эришиш мумкин. Меҳнат интизоми бу шунчаки тартиб эмас, балки корxона тараққиёти ва барқарорлигининг асоси. У самарали меҳнат, соғлом меҳнат муҳити ва адолатли меҳнат муносабатларининг кафолатидир. Иш берувчи ва xодимнинг ўзаро мажбуриятларни ҳалол бажариши, ички меҳнат тартибига риоя этиши меҳнат интизомини таъминловчи асосий омиллардир. Шундай экан, ҳар бир корxона меҳнат интизомини мустаҳкамлашга доир амалий чораларни кўриши, шунингдек xодимлар интизомини рағбатлантириш йўли билан шакллантириши зарур.

 

 

 

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти

Ташкилий-назорат бўлими бош мутаxассиси

Муxиддинов Дилшоджон Шавкатжон ўғли