+998 71 200 02 35

Медиация бўйича халқаро музокаралар.

18.10.2021 2847

Жорий йилнинг 13 октябрь куни Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамда Қозоғистон Республикасининг “Международный правозащитный центр” республика жамоат фонди вакиллари иштирокида медиация  бўйича ахборот ва тажриба алмашиш юзасидан  музокаралар ўтказилди.

Музокара давомида ўзаро алоқаларни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш, биргаликда илмий-амалий анжуманлар ўтказиш, тренер-медиаторлар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда қўшма дастурлар ишлаб чиқиш масалалари юзасидан фикрлар алмашилди.