Малака ошириш тизимида психологик тренинг машғулотларининг аҳамияти муҳим ҳисобланади.
Жорий йилнинг 18 декабрь куни Юристлар малакасини ошириш марказ жамоаси учун бўлиб ўтган «Жамоада соғлом маънавий ва ишчан муҳит яратишнинг психологик омиллари» мавзусидаги тренингда малака ошириш тизимида ўқув машғулотларини ташкил қилишнинг ўзига хос бўлган психологик жиҳатларига урғу берилди.
Тренинг аввалида малакали психолог Дилбар Хожимухамедова барча ходимлар иштирокида қизиқарли психологик тест ўтказди. Тест содда ва оддий кўринган саволлардан тузилган бўлсада, инсонни мантиқан фикрлашга ундайдиган психологик синовларга бой тестларни ечар экан, ҳар бир ходим ўз характерини таҳлил қилиб, келажаги учун керакли ва зарур йўналишларни белгилаб олди.