Жорий йилнинг 25 октябрь куни Юристлар малакасини ошириш марказида Европада прогнозлаштириш ва хавфсизлик институти эксперти, Алласак шаҳри мэр ўринбосари, Сорбонна университети профессори ЖАН-АНТУАН ДЮПРА билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Марказ профессор-ўқитувчилари, ходимлари ҳамда тингловчилари иштирок этдилар.
Дўстона руҳда ўтган учрашувда жаноб Дюпра Франция суд-ҳуқуқ тизими, сайлов жараёнлари, қонунчиликдаги ислоҳотлар ҳақида маълумот берди. Франция ва Ўзбекистон Конституцияларини қиёсий таққослаб асосий Қонундаги кўплаб ўхшашликлар ҳақида таъкидлаб ўтди.
Савол жавоб тарзида давом этган учрашувда Марказ профессор- ўқитувчилари, ходимлари ҳамда тингловчилари романа-герман ҳуқуқий тизимининг Ўзбекистон ҳуқуқий тизимида эканлигини, қонунларимиз кўп жиҳатларда ўхшашлиги ҳақида маълумотга эга бўлдилар.