Жорий йилнинг 20 февраль куни Юристлар малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувшилари ва ходимлари учун ўтказилган «Ходимларда камера олдида ишлаш, мулоқот олиб бориш кўникмалари, нотиқлик маҳоратини шакллантириш» мавзусидаги семинар-тренингга "New Media Education Center” ННТ директори, тренер, журналист, блогер Беруний Алимов таклиф этилди.
Семинар-тренингда илғор хорижий тажрибага асосланган ҳолда, ахборотнинг қай даражада муҳим аҳамият касб этиши, учрайдиган стереотиплар, кўп тарқалган хато ва камчиликлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, видеодарсларни эфирга олиш жараёнида видеокамера олдида ўзини тутиш кўникмалари ҳамда оммавий ахборот воситаларига интервью бериш технологияси юзасидан баҳс-мунозара юритилди.
‼️ Тадбир савол-жавоб тарзида муҳокамаларга бой бўлиб, қизиқарли тақдимотлар асосида ташкиллаштирилди.